Ads

"Ливерпуль" билан шартномаси якунланиб, эркин агентга айланадиган ҳимоячи Альберто Морено фаолиятини ўз ватанида давом эттириши мумкин.

Marca нашри тарқатган хабарга қараганда 26 ёшли испаниялик футболчининг хизматларига "Вильярреал" клубидан қизиқишлар мавжуд. Таъкидлаш керакки, у 1 июль куни расман эркин агент мақомини олади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Моренони Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби ҳам ўз сафида кўрмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Морено “Ливерпуль” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган мавсум бор йўғи 5та ўйинда майдонга тушди холос.