"Ливерпуль" клуби ҳимоячиси Жо Гомес жорий 2018 йилда бошқа майдонга туша олмайди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра 21 ёшли футболчи кеча АПЛнинг 15-турида "Бёрнли"га (3:1) қарши бўлиб ўтган ўйинда чап оёғидан жароҳат олган. Шифокорларнинг айтишича энди у камида 4-6 ҳафта майдонга туша олмайди.

Шу тариқа Гомес "Наполи" ва "Манчестер Юнайтед"га қарши муҳим учрашувларда мерсисайдликларга ёрдам бера олмайди.

Маълумот учун, Гомес жорий мавсум “Ливерпуль” сафида 13та ўйинда майдонга тушди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар