"Ливерпуль" ҳимоячиси муҳим беллашувни ўтказиб юборади

TIGGO 2 PRO

Трент Александер-Арнольд "Ливерпуль"нинг "Тоттенхэм"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади.

- У эртанги ўйинни ўтказиб юборади. Трент аллақачон тикланиш бўйича мураббий билан шуғулланмоқда. Ҳимоячининг соғайиш муддатини эса вақт кўрсатади, - деди жамоа бош мураббийи Арне Слот.

Маълумот учун, 26 ёшли ҳимоячи АПЛнинг 24-туридан ўрин олган "Борнмут"га (2:0) қарши ўйинда сонидан жароҳат олиб, 70-дақиқада захирага олинган эди.

Эслатиб ўтамиз, Англия Лига Кубоги ярим финалининг илк ўйинида "Тоттенхэм" ўз майдонида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию