"Ливерпуль" марказий ҳимоячиси Деян Ловрен фаолиятини Россия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Чемпионат сайти маълумотига кўра, "Зенит" хорватиялик футболчи билан шартнома имзолашга яқин турибди.

Таъкидланишича, 31 ёшли футболчи мерсисайдликлар билан келишувини бекор қилиб, питерликлар таркибига эркин агент мақомида келиб қўшилади.

Ловрен "Ливерпуль" ихтиёрига 2014 йилда келиб қўшилган. Жорий мавсумда ҳимоячи "қизиллар" сафида 10 та учрашувда майдонга тушди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)