"Ливерпуль" ҳужумчиси АҚШ ёки Хитойга кетмоқчи
The Daily Mail нашри хабарига кўра, "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Адам Лаллана АПЛни тарк этиш ниятида.
Футболчи ва клуб ўртасидаги келишув мавсум сўнггида якунланади. Томонлар шартномани узайтиришганича йўқ. Футболчи учун АҚШ ва Хитой клубларидан таклифлар бор.
Шунингдек, "қизиллар" қишда Лалланага янги шартнома таклиф этиши кутилмоқда. Аммо бу фақат футболчини текинга қўйиб юбормаслик мақсадида бўлиши мумкин.
Фикрлар