"Ливерпуль" ҳужумчиси "Наполи"га ўтиши мумкин
"Наполи" "Ливерпуль" вингери Федерико Кьезани ўз сафига қўшиб олмоқчи.
"Football24" нашри берган маълумотларига кўра, футболчи етарли ўйин амалиётига эга бўлмагани учун клубини ўзгартирмоқчи. "Наполи" Кьезани фақат ижарага олиши мумкин. Италиялик футболчинин юқори маоши трансферига тўсқинлик қилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Федерико жорий мавсум мерсисайдликлар сафида 12 та ўйинга майдонга тушишга эришди. Бу учрашувларда футболчи жами 2 та гол киритган ва 3 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйган.



Фикрлар