"Ливерпуль" иродали ғалабага эришди

Англия Премьер-лигаси 6-туридан ўрин олган "Ливерпуль" - "Шеффилд" ўйини ўз якунига етди. Унда мерсисайдликлар иродали ғалабага эришди.

Берг томонидан киритилган голга Фирмино ва Жота урган голлар жавоб бўлди.

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 87'

    "Ливерпуль"нинг комбинациялари ўтмаяпти. 

  • 84'

    "Шеффилд" сўнгги дақиқаларга куч сақлаяпти, чоғи. 

  • 81'

    Салаҳнинг имокнияти яна гол билан якунланмади. 

  • 78'

    "Ливерпуль" яна ҳужумга ўта бошлади. 

  • 76'

    Макголдрикнинг илк зарбаси ноаниқ.

  • 76'

    Ландстрем Макголдрикка ўз ўрнини бўшатиб берди. 

  • 75'

    "Ливерпуль" ҳимояланишга мажбур бўлмоқда.

  • 73'

    Жарима майдонига узатилган тўпни мерсисайдлик ҳимоячилар қайтариб юборди.

  • 70'

    Салаҳнинг рейди ҳимоячилар томонидан қайтариб қолинди.

  • 68'

    "Шеффилд" энди олдинга ўтишга мажбур бўлиши аниқ.

  • 65'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Маненинг узатмасини Жота дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 60'

    Салахнинг голи ВАР орқали офсайддан урилгани аниқланди. 

  • 56'

    Робертсоннинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

  • 54'

    Брюстер ўрнига Берк майдонга ташланди. 

  • 53'

    Салаҳнинг зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 53'

    Кетма-кет иккита бурчак зарбасини Арнольд муваффақиятсиз амалга оширди. 

  • 50'

    Робертсоннинг узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборди. 

  • 48'

    Болдокнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Робертсоннинг зарба беришига ҳимоячилар сўнгги паллада имкон қолдирмади. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 42'

    Салаҳ офсайдда қолиб кетди. 

  • 41'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Фирмино гол урди. Мане боши билан берган тўпни дарвозабон қайтарди. Бразилиялик ҳужумчи эса дарвозага уни жойлаб қўйди. 

  • 36'

    "Шеффилд" футболчиси жарима майдони ичида йиқилди. Ҳакам бу гал ҳаммаси жойида, деб ҳисоблади. 

  • 33'

    "Ливерпуль" тўпни назорат қилмоқда. 

  • 27'

    "Ливерпуль" ҳужумга ўтишга қийналмоқда. "Шеффилд" тенгма-тенг футбол намойиш этмоқда. 

  • 24'

    Осборннинг зарбасини Алиссон қайтарди. 

  • 22'

    Осборннинг бурчакдан узатган тўпини Алиссон ушлаб олди. 

  • 20'

    Болдокнинг жарима майдонига узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборди. 

  • 15'

    Робертсоннинг жарима майдонига узатмаси ўхшамади. 

  • 13'

    ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳакам пенальти белгилади. Берг эса аниқ зарба берди. 

  • 12'

    Фабиньо қўполлик ишлатди. Ҳакам ВАР орқали пенальти бор ёки йўқлигини кўриб чиқмоқда. 

  • 10'

    Салахнинг пасини ҳимоячилар ўқиди. 

  • 8'

    "Ливерпуль" кичик вазиятларда ҳимояланишга мажбур бўлмоқда. 

  • 6'

    Бурчак зарбасидан "Шеффилд" унумли фойдалана олмади. 

  • 4'

    Мане офсайдда қолиб кетгани сабаб "Ливерпуль" ҳужуми барбод бўлди. 

  • 3'

    Ландстрем сариқ карточка олди. 

  • 2'

    Жарима майдонига узатилган тўпни меҳмонлар ҳимоячилари қайтариб юборди.

  • 1'

    Учрашув бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. "Ливерпуль" ва "Шеффилд" қарама-қаршилиги бошланмоқда. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!