"Ливерпуль" камбэк эвазига ғалаба қозонди

CHERY AUTO

Англия Премьер лигасининг 27-турида "Ливерпуль" ўз уйида "Вест Хэм" клубини қабул қилди ва қийинчилик билан 3:2 ҳисобида зафар қучди.

Tecno

Учрашувнинг 9-дақиқасида Жоржинио Вийналдум ҳисобни очган бўлса, 12-дақиқада Исса Диоп ва 54-дақиқада Пабло Форланс томонидан киритилган голлар эвазига меҳмонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишганди, аммо уларнинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. Муҳаммад Салоҳ ва Садио Мане муҳим голларни рақиб дарвозасига киритиб, жамоага ғалаба келтиришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!