"Ливерпуль" Коло-Муани учун курашга қўшилди

"Айнтрахт" футболчиси Ранданль Коло-Муани ушбу мавсум кашфиётларидан бирига айланди. Ҳужумчига бир қатор топ клублар қизиқмоқда. Улар орасига "Ливерпуль" ҳам қўшилди, дея хабар берди "Bild" нашри. Мерсисайд жамоаси французни кузатиб бормоқда. 

Ранданлни сотиб олишни истаган клублар камида 100 миллион евро сарфлашига тўғри келади. 24 ёшли футболчи учун МЮ 120 миллиондан вос кечишга ҳам тайёрлиги ҳақида миш-мишлар мавжуд. 

Маълумот учун, Коло-Муани "Айнтрахт" сафида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 14 та ассист амалга оширди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!