“Ливерпуль” Коутиньо бўйича “Барселона”нинг 100 млн евролик таклифини рад этди
Ads

 

“Барселона” клуби “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо борасида иккинчи таклиф билан чиқди. Marca нашрининг хабар беришича, каталонияликлар бразилиялик 25 ёшли футболчининг трансфери учун 100 миллион евро таклиф қилди.

Биринчи марта “Барселона” Коутиньо учун 80 миллион евро таклиф қилганди, аммо ўшанда таклиф рад этилди. "Ливерпуль" футболчисининг трансферидан 150 миллион евро ишлаб олмоқчи

Каталонияликлар Коутиньони ПСЖга ўтиб кетиши кутилаётган Неймарга ўринбосар сифатида қарамоқда. Аввалроқ “Барселона” футболчининг ўзи билан шахсий келишувга эришгани ҳақида хабар берилганди.

Ўтган мавсумда Филиппе Коутиньо АПЛнинг 31 ўйинида майдонга тушиб, 13 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.