Ads

"Ливерпуль" клуби раҳбарияти жамоанинг собиқ вингери Филиппе Коутиньони яна таркибга қайтаришни режалаштирмоқда.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра мерсисайдликлар бразилиялик футболчи масаласида "Барселона"га таклиф билдиришган. Аниқроғи, улар Коутиньони кейинчалик 88 млн евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқи билан 2 йилга ижарага олишмоқчи.

Маълумотларга қараганда Коутиньонинг ўзи ҳам яна “Энфилд”да қайтиб, Юрген Клопп қўл остида ўйнашга рози.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” Коутиньони 2018 йилнинг январида айнан “Ливерпул”дан сотиб олган эди.