"Ливерпуль" клуби жорий ёзги трансферлар даврида "Наполи" ҳимоячиси Калиду Кулибалини сотиб олиш фикридан қайтди.

Sky Sports тарқатган хабарга кўра, клублар футболчининг трансфер нархи бўйича келишувга эриша олмаган. Гап шундаки, мерсисайдликлар сенегаллик футболчи учун 60 млн евро таклиф қилишган, неаполликлар эса уни 100 млн еврога баҳолашган.

Шу тариқа “Манчестер Юнайтед” Кулибали учун курашда фаворитга айланди.

Кулибали жорий мавсум “Наполи” сафида 25 та ўйинда майдонга тушди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилгача имзоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)