"Ливерпуль" Ламин вакиллари билан боғланди
Катта трансфер пишяпти
«Ливерпуль» клуби «Монако» ярим ҳимоячиси Ламина Камаранинг вакиллари билан алоқа ўрнатди ва футболчи келажагига оид ҳар қандай қарорлар юзасидан клубни хабардор қилиб боришни сўради. Бу ҳақда ESPN хабар берди.
Манбага кўра, 22 ёшли сенегаллик футболчининг қишки трансфер ойнасидан бошқа жамоага ўтиши эҳтимоли деярли йўқ. «Ливерпуль» Камарани қўлга киритиш имкониятларини келаси ёзда кўриб чиқишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзги трансфер даврида Камара 55 миллион евро эвазига «Челси» сафига қўшилиши мумкин эди. Бироқ келишув охирги пайтда амалга ошмай қолган. Шунга қарамай, Лондон клуби келажакда футболчини ўз сафига қўшиб олиш умидини йўқотмаган.
Жорий мавсумда Камара 12 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва бир бор ҳамкорларига голли пас йўллади.

Изоҳлар (0)