"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини сотиб олишга яқин

CHERY AUTO

"Ливерпуль" "Лейпциг" вингери Доминик Собослаини сотиб олишга яқин турибди. Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, Юрген Клопп жамоаси аллақачон Доминикнинг трансфери бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

Tecno

Қайд этилишича, венгриялик футболчи томонидан ҳеч қандай муаммо йўқ, чунки Собослаи “Ливерпуль”га ўтишга тайёр. Айни дамда клублар товон пули миқдорини муҳокама қилишмоқда.

Собослаи ўтган мавсумда Бундеслигада 6 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. 22 ёшли футболчи "Зальцбург"дан кўчиб ўтгандан сўнг Германия чемпионатида атиги икки мавсум ўтказди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!