"Ливерпуль" Ловреннинг нархини эълон қилди
"Ливерпуль" клуби раҳбарияти ҳимоячи Деян Ловренни қанчага сотиш масаласида бир қарорга келди.
The Times нашрининг хабар беришича мерсисайдликлар 29 ёшли хорватиялик футболчини 30 миллион еврога баҳолашмоқда. Бироқ, клуб раҳбарияти уни сотишга шошилмаяпти ва шу боис маъқул таклиф тушишини кутишмоқда.
Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ унга "Милан"дан қизиқишлар мавжудлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Ловрен ўтган мавсум “Ливерпуль” сафида 18та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар