“Ливерпуль” манчестерликларнинг 120 миллион фунтлик трансферини барбод қилмоқчи

  • 22 ноябрь, 10:31
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ливерпуль” раҳбарияти жамоа таркибини мустаҳкамлаш мақсадида “Ноттингем Форест” ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсон трансферини амалга оширишни мўлжаллаяпти.

Tecno

Бироқ, футболчининг ўзи “Манчестер Юнайтед”га ўтишни ва Рубен Аморим қўл остида ишлашни истамоқда. Бу ҳақида TEAMtalk нашри хабар берди.

Манбага кўра, 23 ёшли ўйинчи манчестерликларнинг асосий трансфер мақсади ҳисобланади.“Ўрмончилар” Андерсоннинг трансфери учун 120 миллион фунт (136,8 миллион евро) талаб қилмоқда. “Манчестер Юнайтед” эса, уларни 60 миллион фунтга  кўндира олишига ишоняпти.

Эллиот Андерсон 2024 йилнинг ёзида “Ньюкасл”дан “Ноттингем Форест”га ўтган эди. Бу давр мобайнида Андерсон барча турнирларда 56 та ўйинда қатнашиб, 3 та гол урди ва 7 та голли узатма берди.

Унинг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталидаги маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 45 миллион еврога баҳоланяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!