“Ливерпуль” Мбаппе учун даҳшатли сумма тикади

“Ливерпуль” ёзда ПСЖдан истеъдодли ҳужумчи Килиан Мбаппени сотиб олишга қарор қилди. Парижликлар 22 ёшли тўпурар янги шартнома имзоламаган тақдирда, ёзги трансферлар мавсумида уни 200 миллион еврога сотиб юборишини маълум қилганди.

Маълумотларга қараганда, “Ливерпуль” тобора ўйини очилиб бораётган Мбаппе учун талаб қилинаётган суммани тўлашга рози. Инглизлар Мбаппенинг келиши жамоа ўйинини кучайтириш билан бир қаторда молиявий фойда келтиришига ҳам ишонмоқда.

Франция терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлган Мбаппени олиш осон эмас. Айни пайтда унга “Манчестер Сити”, “Реал”, “Ювентус” сингари қудратли клублар ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!