“Ливерпуль” Мбаппе учун супер ҳужумчиларидан воз кечишга тайёр

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе  мавсум якунлангач, жамоадан кетишини эълон қилганидан сўнг унга харидорлар чиқа бошлади. Гарчи франциялик ҳужумчи учун асосий даъвогар сифатида “Реал” эътироф этилаётган бўлса-да, “Ливерпуль” ҳам ундан умидини узгани йўқ.

Юрген Клопп истеъдодли ёш ҳужумчини қўлга киритиш учун “Ливерпуль”ни 30 йил деганда чемпион бўлишига катта ҳисса қўшган ҳужумчилар триоси – Садио Мане, Муҳаммад Салоҳ ва Фирминодан воз кечишга тайёр.

Агар бу трансфер ўхшамаса, Юрган Клопп келаси йилги трансферлар бозорида “Боруссия”дан Жейдон Санчони олиб келишга ҳаракат қилади.

Килиан Мбаппега эса, ливерпулликлар қаторида “Реал”, Мессига ўринбосар қидираётган “Барселона” ва Манчестернинг икки гранди кўз тикмоқда.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)