“Ливерпуль” мени чемпион жамоага қўйиб юборсин!

“Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Наби Кейта ёзги трансферлар вақтида жамоасини алмаштирмоқчи.

Гвинеялик ярим ҳимоячи клуб раҳбариятидан ўзининг трансферига тўсқинлик қилмаслигини сўрамоқда. Маълумотларга қараганда, “Атлетико” бош мураббийи Диего Симеоне тажрибали футболчини чемпион жамоа таркибига чақирмоқда.

Мадридликлар айни пайтда “Ливерпуль”га Кейта трансфери бўйича махсус таклиф тайёрлаяпти. Кейта Мадридга келиб, жамоада Лукас Торрейра ўрнини эгаллаши керак.

26 ёшли Наби Кейта жорий мавсумда Англия премьер-лигасижда атиги 10 та учрашув ўтказиб, кўзга кўринарли натижа қайд этгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!