“Ливерпуль” Муҳаммад Салоҳ бўйича бир қарорга келди
Кейинги пайтда “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ёзда бошқа жамоага ўтиши ҳақида хабарлар кўп тарқатилмоқда.
Хусусан, ҳужумчи қидираётган ПСЖ мисрлик тўпурарни трансфер нишони сифатида белгилаган эди. Бироқ, парижликлар 30 ёшли футболчи учун курашмайдиган бўлди.
Бунга ливерпулликлар Муҳаммад Салоҳни узоқ муддатли режаларига киритгани ва унга суянишда давом этишини намоён қилгани асос бўлди. Журналист Бен Жейкобс клуб африкалик юлдузни қўйиб юбормаслиги ҳақида маълумот тарқатди.
Жорий мавсумда Муҳаммад Салоҳ 35 та учрашувда 19 та гол ва тўққизта ассист муаллифи бўлди. Transfermarkt портали уни 80 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар