“Ливерпуль” Муҳаммад Салоҳ ўрнига ундан зўр тўпурар топди

“Ливерпуль” мутасаддилари анчадан бери Муҳаммад Салоҳнинг ўрнини босиши мумкин бўлган тўпурар қидиряпти.

Маълумки, мисрлик футболчи тез орада Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши кутиляпти. Ливерпулликлар ҳам 32 ёшли футболчи трансферидан 200 миллион евро атрофида маблағ ишлаб олишга қарши эмас.

Бу сумма Салоҳ ўрнига ёш ва кўп гол урадиган ҳужумчиларни олиб келишга етиб ортади.

The Sun нашри мерсасайдликлар бош мураббийи Юрген Клопп ҳужум чизиғини Виктор Осимхен бошқаришини истаяпти.

24 ёшли нигериялик форвард яқинда “Наполи” раҳбарияти билан келиб чиққан зиддиятдан сўнг Неаполда қолмасликка қарор қилди.

“Ливерпуль” Викторни қўлга киритиши учун Европанинг бир қатор гранд клублари билан рақобатлашишига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!