“Ливерпуль”: Муҳаммад Салоҳ ўрнини шу футболчи босади!
Муҳаммад Салоҳ келаси мавсумда ҳам “Ливерпуль”да қолишини эълон қилганига қарамай, клуб раҳбарияти келажакда унинг ўрнини босишга қодир ўйинчини ҳоўирдан трансфер қилишга интилмоқда.
Мисрлик тўпурарнинг амалдаги шартномаси келаси йили тугайди. Томонлар анчадан бери музокара ўтказаётанига қарамай, маош борасида бир тўхтамга кела олмаяпти.
Муҳаммад Салоҳни қитъанинг энг қудратли клублари ўз сафида кўришни истаяпти ва футболчи яхши таклифлар ола бошлаганига анча бўлди.
Ливерпулликлар Салоҳнинг ўрнига “Лейпциг” ҳужумкор футболчиси Кристофер Нкункуни олиб келмоқчи. 24 ёшли футболчи жорий мавсумда 51 та ўйинда 35 та гол урди ва 20 та ассист муаллифи бўлди.
Нкунку ҳозир энг бозори чаққон футболчи ҳисобланади. Уни Франция, Англия, Испания грандлари ўз сафида кўрмоқчи.
Фикрлар