“Ливерпуль” мухлислари суперфутболчи учун пул йиға бошлади

“Ливерпуль”нинг ашаддий ишқибозларидан бири ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени сотиб олиш учун пул йиға бошлади. Исми сир тутилаётган мухлис трансферни амалга ошириш учун 250 миллион фунт тўплашни мақсад қилган.

- “Ливерпуль”нинг бутун дунёдаги мухлислари 100 миллион нафарга яқин. Агар акциямизда уларнинг бари иштирок этса ва 2,5 фунтдан пул берса, Мбаппени сотиб олишга эришамиз. Футбол тарихидаги энг катта трансферни амалга ошириш йўлида бирлашайлик, - дейди мухлис.

Ҳозирча, трансфер учун йиғилаётган сумма 2300 фунтни ташкил қилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)