"Ливерпуль" мухлислари учун нохуш хабар
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп кеча АПЛнинг 2-туридан ўрин олган "Челси"га (2:0) қарши беллашувдан сўнг жароҳат олган Жоэль Матип ва Жо Гомеснинг ҳолати ҳақида маълумот бериб ўтди.
“Жода ҳаммаси жойида, қўрқинчли ҳеч нарса йўқ. Матип билан эса, вазият бошқачароқ. Жароҳат у қадар жиддий эмас, аммо у бир неча ҳафта майдонга тушолмайди”, - дейди германиялик мутахассис.
“Ливерпуль” кейинги ўйинни 28 сентябрь куни “Арсенал”га қарши ўтказади.
Фикрлар