“Ливерпуль” форварди Садио Мане АПЛнинг 19-туридан ўрин олган “Манчестер Юнайтед”га қарши марказий ўйинда жамоасига ёрдам бера олади.

“Астон Вилла”га қарши ўйинда менга нисбатан жуда қўпол ҳаракат қилишди, ўзимга келишим учун бир неча дақиқа кетди. Учрашув тугаганидан сўнг, мен жароҳатга муз қўйдим, ҳаммаси ўтиб кетди. Мен ўзимни яхши ҳис қиляпман ва "қизил иблислар"га қарши ўйнашга тайёрман”, - деди сенегаллик футболчи клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.

“Ливерпуль” – “Манчестер Юнайтед” учрашуви 17 январь куни Тошкент вақти билан соат 21:30 да бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)