“Ливерпуль” Наби Кейта учун 75 миллион евро бермоқчи

 

Англиянинг “Ливерпуль” клуби ўз сафини ярим ҳимоячи билан бойитмоқчи. Бу ҳақда Liverpool Echo хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, ливерпулликлар “Лейпциг” ярим ҳимоячиси Наби Кейтага қизиқиш билдиришмоқда. Хабарларга қараганда, “Ливерпуль” ушбу хавбек учун 75 миллион евро беришга тайёр.   

Маълумот ўрнида, Наби Кейта якунланган мавсум Бундеслигада 31 ўйинда иштирок этган ва рақиблари дарвозасини 8 бор ишғол қилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!