“Ливерпуль” нега фикридан қайтди?

Англия чемпионлиги унвонини ҳимоя қилаётган “Ливерпуль” анчадан буён клуб нишонида турган  “Бавария” ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантара трансферидан воз кечди. Бундеслига жамоаси бир неча ойдан кейин эркин агентга айланадиган футболчи учун 30 миллион евро атрофида бадал пули талаб қилаётган эди.

Юрген Клопп испаниялик ярим ҳимоячи ўрнига 4,5 йилдан буён бошқа жамоаларда ижарада юрган футболчи Марко Груйични ортга қайтаришга қарор қилди.

Ана мақсадда ливерпулликлар “Герта” жамоасининг Груйични сотиб олиш бўйича 20 миллион фунтлик таклифини қабул қилмади. 24 ёшли сербиялик футболчи катта эҳтимол билан “Ливерпуль”га қайтиб келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!