Асосий мазмунга ўтиш

«Ливерпуль» Оторби учун 60 миллион евро тўлашни истамаяпти

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

«Ливерпуль» «Валенсия»нинг 19 ёшли вингери Давид Оторбини сотиб олишга қизиқмоқда, аммо юқори тўлов сабаб трансфердан воз кечиши мумкин.

CaughtOffside нашри Football Insider манбасига таяниб хабар беришича, «Ливерпуль» «Валенсия» вингери Давид Оторбини ўз сафига қўшиб олишга қизиқмоқда, бироқ футболчи учун ортиқча маблағ сарфлашга тайёр эмас.

Манбага кўра, мерсисайдликлар ҳужумнинг ўнг қанотини кучайтириш вариантларини изламоқда. Дастлаб 19 ёшли Оторбининг шартномасидаги товон пули 30 миллион еврони ташкил этган ва бу уни «Ливерпуль» учун жозибадор номзодга айлантирган. Бироқ шартномадаги бандлардан бири ушбу суммани икки баравар ошириш имконини беради.

«Ливерпуль» мавсум ўртасида ёш футболчи учун бунчалик катта маблағ сарфлашга тайёр эмас», — деди журналист Пит О’Рурк.

Жорий мавсумда Оторби Испания чемпионатида 9 та учрашувда майдонга тушиб, «Расинг» дарвозасига битта гол урди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ