"Ливерпуль" ўз рекордини янгилади

"Ливерпуль" жамоаси "Вильярреал"га қарши кечган (3:2) чемпионлар лигаси ярим финали баҳсидан кейин ажойиб рекорд қайд этди. Клуб жорий мавсум барча мусобақалар доирасида 139 та гол уришга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, жамоа ўзининг рекордини янгилади. "Қизиллар" бундан олдин бир мавсумда бунчалик кўп гол урмаган.

Шунингдек, мерсисайдликлар АПЛ тарихида илк бор квадрупл (АПЛ, ЕЧЛ, Англия кубоги ва лига кубогининг барчасида ғалаба қозониш)га эришиши мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!