"Ливерпуль" ўз тарихида ҳеч қачон бундай натижа кўрсатмаган эди...

  • 29 ноября, 2018, 11:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабарингиз бор “Ливерпуль” кеча УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 5-турида сафарда ПСЖ меҳмони бўлди ва 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Tecno

Эътиборлиси, мерсисайдликлар ўз тарихларида илк бор ЕЧЛ гуруҳ босқичида сафарда ўтказилган 3та ўйиннинг барчасида мағлуб бўлишди. Эслатиб ўтиш керакки, “Ливерпуль” бундан аввал "Црвена Звезда" (0:2) ва "Наполи"га (0:1) ҳам сафарда имкониятни бой берган эди.

Маълумот учун, ушбу гуруҳда 9 очко билан “Наполи” пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда эса 8 очко тўплаган ПСЖ кетмоқда. “Ливерпуль” ҳисобида эса 5 очко мавжуд ва улар ҳозирча 3-ўринни эгаллаб туришибди. Гуруҳнинг сўнгги поғонасидан эса 4 очкога эга "Црвена Звезда" жой олган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию