"Ливерпуль" ўзининг дастлабки трансферига яқин турибди

"Бавария" ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантара яқин вақтлар ичида "Ливерпуль" футболчисига айланади.

Sport.es нашри маълумотига кўра, иккала клуб ўртасидаги музокаралар якуний босқичига чиқди.

Мюнхенликлар ушбу трансфердан 35 миллион евро ишлаб олиш ниятида, "Ливерпуль" эса ушбу рақамларни пасайтиришга уриниб кўрмоқда.

Жорий мавсумда Алькантара 35 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 2 та голли узатма берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!