“Ливерпуль” Промесга жиддий қизиқмоқда
Ads

Москванинг “Спартак” клуби ҳужумчиси Квинси Промес “Ливерпуль” клубининг қизиқиш доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Liverpool Echo хабар бермоқда.

Қишда мерсисайдликлар жамоа ҳужумчиси Дэнни Ингз билан ҳайрлашиши кутилмоқда. Яна бир ҳужумчи Садио Мане эса қишда бир ой Африка миллатлар кубогида иштирок этади. Шунинг учун ҳам Юрген Клопп жамоасининг ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи.

Маълумот учун, Промес “Твенте”дан “Спартак”ка ўтганидан сўнг 71та учрашувда майдонга тушган ва рақиблар дарвозасига 36та гол урган.

Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли голландиялик футболчи “Спартак” билан амалдаги шартномасини 2021 йилга қадар узайтирган. Унинг трансфер нархи 28 миллион еврога баҳоланмоқда.