"Ливерпуль" рақиб дарвозаси тўрини "тешиб" ташлади (видеошарҳ)
АПЛ 4-туридан ўрин олган "Ливерпуль" - "Борнмут" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда "қизиллар" йирик 9:0 ҳисобида рақибдан устун келди.
Учрашувда Фирмино ҳамда Диас дубль муаллифига айланди. Шунингдек, Арнолд, Эллиот, Ван Дейк Карвалью рақиб дарвозасига йўл топа олди. Бундан ташқари, Мефам ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.
Қуйида мазкур беллашувнинг видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин.
Фикрлар