"Ливерпуль" сардори номаълум муддатга сафдан чиқди

  • 14 Mar 14:11
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Ливерпуль" клуби сардори Жордан Хендерсон жароҳат олиб сафдан чиқди.

Tecno

28 ёшли футболчи кеча “Бавария”га қарши бўлиб ўтган ўйиннинг 13-дақиқасидаёқ жароҳат олди ва майдонни тарк этди. Унинг ўрнига учрашувни Фабиньо давом эттирди.

“Хендерсон тўпиғини қайриб олди. Умид қиламанки жароҳат биз ўйлаганчалик жиддий эмас”, - дейди мерсисайдликлар бош мураббийи Юрген Клопп.

Унинг қачон сафга қайтиши тез орада ўтказиладиган тиббий текширувлардан сўнг маълум бўлади.

Маълумот учун, Хендерсон жорий мавсум “Ливерпуль” сафида жами 32та ўйинда иштирок этди.

Comments

You must be logged in to commet!