"Ливерпуль" "Сити"ни рекордлар тахтидан туширмоқчи

Чемпионлик унвонига яқин турган “Ливерпуль” дарвозабони Андриан жамоаси очко жамғариш бўйича Англия премьер-лигаси рекордини ўрнатмоқчи эканини маълум қилди.

- Чемпион бўлишимизга оз қолди, лекин биз бу билан чекланмаймиз. Мақсадимиз 100 очкодан кўп жамғариб, тарих яратишдан иборат, - деди Адриан.

АПЛнинг очко бўйича рекорди “Манчестер Сити”га тегишли. Бу жамоа 2017-2018 йилги мавсумда 100 очко жамғарган эди.

Айни пайтда “Ливерпуль” 29 та учрашувда 82 очко жамғарди. Агар ливерпулликлар қолган барча учрашувларда зафар қучса, жами очколари сони 109 тага етади.

Шомуродовга қизиқиш билдирган “Шальке” “Барселона”дан футболчи сўраяпти

“Уфа”нинг тўрт футболчиси Бундеслигада ўйнашга тайёр. Улар орасида Ўрунов борми?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!