“Ливерпуль” суперклубнинг учинчи таклифини ҳам рад этди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Италиянинг амалдаги чемпиони  “Интер” клуби воситачилар орқали “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Кёртис Жонс учун учинчи таклифини юборди, аммо “қизиллар”нинг жавоби ўзгаришсиз қолди.

Журналист Бен Жейкобс маълум қилишича, “Ливерпуль” мутасаддилари “Интер”нинг 25 миллион евро (21,4 миллион фунт) миқдоридаги дастлабки таклифини жиддий қабул қилмаган.

Учинчи уринигда “Интер” мерсисайдликларга 32 миллион евро (27,3 миллион фунт) таклиф қилди, аммо бу ҳам “Ливерпуль”нинг талабларига жавоб бермади. Мерсисайд клуби 25 ёшли англиялик футболчини 40 миллион евродан (34,2 миллион фунтдан) юқори баҳоламоқда.

Қўшимча қилиш жоизки, Жонснинг “Ливерпуль” билан шартномаси тугашига атиги бир йил қолган ва ўтган мавсумда ўйин амалиётининг камлиги янги шартнома бўйича музокараларга ижобий таъсир кўрсатмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!