"Ливерпуль" тарихидаги энг қиммат 5 футболчи

Англиянинг "Ливерпуль" жамоаси ҳам охирги икки йилда қимматбаҳо харидларни амалга оширмоқда. Шу боис, биз клуб тарихидаги энг қиммат 5 футболчи ҳақида тўхталиб ўтмоқчимиз.

5. Адам Лаллана - 25 млн.фунт

"Ливерпуль" 2014 йили Англияда йил футболчиси бўлган Лалланани "Соутгемптон"дан 25 млн.фунт стерлинг эвазига сотиб олди. Адам шундан буён "қизиллар" таркибида 100 дан ортиқ ўйинда ўз ҳисобига 20 та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

4. Роберто Фирмино - 29 млн.фунт

2015 йили Ливерпулликлар Германиянинг "Хоффенхайм" жамоасидан Фирминони 29 млн.фунтга харид қилишди. Бразилиялик футболчи жамоадаги иккинчи мавсумини ўтказмоқда. У ҳозирга қадар 78 беллашувда иштирок этиб, 18 та голга муаллифлик қилди.

3. Кристиан Бентеке - 32,5 млн.фунт

"Ливерпуль" ўтган йили ёзда Бентекени "Aстон Вилла"дан сотиб олишга қарор қилди ва ҳужумчи учун 32,5 млн.фунтни аяб ўтирмади. Белгиялик ҳужумчи жамоада бир мавсумда 42 ўйинда 10 та гол киритди ва кейинги мавсумда "Кристал Пэлас"га сотиб юиборилди.

2. Энди Керрол - 35 млн.фунт

2011 йили "Ливерпуль" Торресни "Челси"га сотиб юборгач, унинг ўрнига Керролни жамоага олиб келди. "Ньюкасл"дан 35 млн.фунтга сотиб олинган ҳужумчи жамоада уч мавсумда 58 беллашувда 11 та гол урди. Унинг ҳар бир голи жамоага 3 млн.фунтдан ортиқ маблағга тушди.

1. Садио Мане - 36 млн.фунт

Бу йил ёзда "қизиллар" "Соутгемптон"дан Манени 36 млн.фунтга сотиб олиб, ўз тарихидаги энг қиммат тарнсферни амалга оширишди. Садио мавсумнинг биринчи ярмида 18 та учрашувда 8 та гол уриб, ўзи учун сарфланган пулларни оқламоқда.

Фурқат Юсупов тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!