Хабарингиз бор кеча “Ливерпуль” ўз майдонида Англия кубоги 4-раундида “Шрусбери Таун” клубига қарши баҳс олиб борди.

Таъкидлаш керакки, Юрген Клопп ушбу учрашувда иштирок этмади. Унинг ўрнига эса ёш “Ливерпул”ни Нила Критчли майдонга бошлаб тушди.

Яна бир эътиборли жиҳати, “Ливерпуль” шу куни ўз тарихидаги энг ёш сардор билан ҳаракат қилди. Аниқроғи, «Энфилд»даги беллашувда  19 ёш 5 кунлик Кёртис Жонс сардорлик боғичида ўйнади.

Бундан аввалги рекорд Алекс Райсбекга тегишли эди. У 1990 йилда “Ливерпуль” сафида 20 ёш 250 кунлик пайтида сардор сифатида майдонга тушган.