"Ливерпуль" таркибни тозалашни бошлади. Кетадиганлар номи аниқ

“Ливерпуль” ҳам харажатларни қисқартириш мақсадида бош мураббий Юрген Клоппга керак бўлмаган футболчиларни жамоадан кетказиш ишларини бошлаяпти.

Маълумотларга қараганда, ливерпулликлар трансфер ойнаси ёпиладиган сана – 5 октябргача ҳужумчилар Райан Брюстер ва Ҳарри Уилсон, ярим ҳимоячилардан Жердан Шакири, Бен Вудберн ва Марко Груйич,  дарвозабон Лорис Кариусни сотиб юбориши керак.

Айни пайтда бу футболчилар орасидан Райан Брюстерга “Кристал ПЭлас” ва “Шеффилд Юнайтед”дан таклиф бор холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!