“Ливерпуль” ва “Бавария” “Барса” футболчисини талашяпти

“Барселона” тарбиялаган плеймейкер Педри ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин.

Маълумотларга қараганда, 18 ёшли футболчининг хизматларига “Ливерпуль” ва “Бавария” жиддий қизиқиш билдиряпти. Бу икки клуб Педрининг ўйинидаги ўсишни икки йилдан бери кузатиб келаётгани айтилмоқда.

Педри “Барселона”га 2020 йили “Лас-Палмас”дан 20 миллион евро эвазига трансфер қилинган эди. Бу футболчи ёш бўлишига қарамай, каталонияликлар сафида жами 37 та учрашувда иштирок этди ва олтита голли вазиятда бевосита иштирок этди.

“Барселона” бир йилдан кейин шартномаси якунланадиган футболчини яна олиб қолишга ҳаракат қилмоқда. “Ливерпуль” ва “Бавария” бу ўйинчи учун 70 миллион евро атрофида пул тикишга тайёрлигини билдирмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Dilshodbek shokirjonov
10/06/2021 05:40
Qoladi

Минбар

Барча блоглар