"Ливерпуль" "Вест Хэм" етакчисини илиб кетмоқчи

"Ливерпуль" жамоаси ёзда ўз таркибини "Вест Хэм" вингери Жаррод Боуэн билан кучайтирмоқчи. Бунга футболчи ҳам қарши эмас.

"Football Insider" нашрига кўра, мерсисайдликлар 25 ёшли иқтидорнинг трансфери учун 50-60 миллион евро ажратишга тайёр. "Қизиллар" рахбарияти ва шахсан Юрген Клоппнинг ўзи инглиз ўйинчисига юқори баҳо бермоқда.

"Transfermarkt" портали инглизнинг трансфер қийматини 35 миллион евро этиб белгилаган.


Маълумот ўрнида, Англия термасига чақирилган Жаррод Боуэн ушбу мавсум АПЛнинг 21 учрашувида иштирок этди ҳамда ўз ҳисобига 5 та гол ва 7 та ассист ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!