“Ливерпуль” яна бир юлдуз трансферни амалга ошириши мумкин

"Интер" ярим ҳимоячиси Марсело Брозович ёзда АПЛ клуби билан шартнома имзолаши мумкин. “Calciomercato” нашри хабарига кўра, "Ливерпуль" ҳозирда Хорватия терма жамоаси футболчисининг трансфери бўйича биринчи таклифни тайёрламоқда.

“Қизиллар” "нерадзуррилар" раҳбариятига қайси форматдаги шартнома таклиф қилиши ҳозирча маълум эмас. Аввалроқ, Роберто Фирмино Милан клубига ва Брозович эса “Энфилд”га эгалари сафига ўтиши борасида миш-мишлар тарқалган эди.

Эслатиб ўтамиз, Брозович яқинда "Интер" билан шартномасини 2026 йилгача узайтирди. “Transfermarkt” портали 29 ёшли футболчининг нархини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!