"Ливерпуль" япониялик Эндони ўз сафига қўшиб олади

"Ливерпуль" клуби "Штутгарт" ярим ҳимоячиси Ватару Эндони ўз сафига қўшиб олади. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди. 

Манбага кўра, "қизиллар" япониялик иқтидор соҳиби учун 18 миллион евро тўлайди. Футболчи билан молиявий томонлама аллақачон келишувга эришилган. 

Аввалроқ, мерсисайдликлар Мойзес Кайседо ва Ромео Лавия каби футболчиларни ўз сафига қўшиб олишга уриниб, якунда муваффақиятсизликка учраганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!