
"Ливерпуль" ярим ҳимояни "Барса" футболчиси билан кучайтирмоқчи
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиларидан бири Харви Эллиотта ушбу мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда "deadlinedaylive" саҳифаси ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Мерсисайд клуби футболчини сотиш ёки ижарага беришни режалаштирмоқда. Унинг ўрнига "қизиллар" "Барселона" ярим ҳимоячиси Фермин Лопесни кўриб чиқмоқда.
Каталониялик футболчининг клуб билан шартномаси 2029-йилнинг ўрталаригача мўлжалланган. Унинг трансфер қиймати 50 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фермин жорий Ла Лига мавсумида 20 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар