"Ливерпуль" ёзда Испания терма жамоаси аъзосини ўз сафига қўшиб олмоқчи
Бильбаонинг "Атлетик" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Нико Уильямс фаолиятини Англия Премьер-лигасининг гранд клубида давом эттириш имкониятига эга. AS нашрининг хабар беришича, 20 ёшли вингерга "Ливерпуль" жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Мерсисайдликлар ёзги трансфер ойнасида ўз таркибини испаниялик футболчи билан кучайтириши мумкин. Никонинг эҳтимолий трансфери мерсисайдликларга 50 миллион еврога тушиши айтилмоқда.
Испания чемпионатининг жорий мавсумида Нико 26 та учрашувда иштирок этиб, 4 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг басклар билан тузилган меҳнат шартномаси 2024 йилнинг ўрталарига қадар тузилган.
Фикрлар