“Ливерпуль” юлдузи “Барса”га ўтишга тайёр!

“Ливерпуль” тўпурарларидан Садио Мане ёзда “Барселона”га кўчиб ўтишга қарши эмас, деб хабар тарқатди Mundo Deportivo нашри.

30 ёшли ҳужумчининг ливерпулликлар билан амалдаги шартномас якунланишига бир йил қолди. Томонлар янги битим бўйича ҳали бир тўхтамга келгани йўқ. 

Хави бошчилигидаги “Барселона” мураббийлар штаби Маненинг имконияти ва салоҳиятини жуда юқори баҳоламоқда.  Клуб раҳбарияти ҳам Мане учун маблағ ажратишга тайёрлигини билдирган.

Мане бу мавсум 47 та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига 21 та гол ва тўртта ассист ёздириб қўйди. Бу ҳужумчи Сенегал терма жамоаси таркибида Африка Миллатлар кубогида ҳам зафар қучди.

Унинг трансфери 80 миллион еврога баҳоланмоқда. Бироқ, каталонияликлар шартнома охирлаб бораётганини инобатга олиб, тўлов суммасини пасайтирмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!