“Ливерпуль” юз миллион евролик таклифи ўхшамагач, иккинчи уринишга қўл уради

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«РБ Лейпциг» ярим ҳимоячиси Ян Диоманде ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этмоқчи. Ҳужумкор футболчига асосий даъвогар ҳисобланган «Ливерпуль» уни сотиб олиш учун янги уринишни бошлади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.

Манбага кўра, Германия клуби «Ливерпуль»нинг 90 миллион евро ва қўшимча 10 миллион евро бонусдан иборат, жами 100 миллион евролик таклифини рад этган.

Қайд этилишича, «Лейпциг» 19 ёшли ивуарлик футболчини яна камида бир мавсум сақлаб қолишни истамоқда ва уни камида 120 миллион еврога сотишга тайёр.

Футболчининг ўзи эса айнан ҳозир клубини алмаштиришни афзал кўрмоқда. Айни пайтда «Ливерпуль» яқин вақт ичида янги таклиф билан чиқадиган бўляпти.

Диоманде ўтган мавсумда 36 та учрашувда иштирок этиб, 13 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

Ҳозир у 2026 йилги жаҳон чемпионатида Кот-д'Ивуар терма жамоаси йиғинида бўлиб турибди ва гуруҳ босқичининг ҳал қилувчи учинчи турида Кюрасаога қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!