"Ливерпуль" захирадаги футболчисини сақлаб қолмоқчи

«Ливерпуль» клуби ярим ҳимоячи Адам Лалланани жамоада олиб қолмоқчи. Бу ҳақда Liverpool Echo хабар берди.

Манбада ёзилишича, мерсисайдликлар 31 ёшлик хавбек билан шартномани узайтирмоқчи. "Ливерпуль" бу футболчига ротацион ўйинчи сифатида қарайди. Клуб инқироз туфайли таркибни кучайтириш учун катта пул сарфлай олмайди. Шу боис Адам Лаллана захирада қолиб кетаётган бўлса ҳам жамоада қолиши кутилмоқда. 

Лалланага Англиянинг «Лестер» ва «Саутгемптон» клублари даъвогарлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!