“Ливерпуль” Зиданга ёқмаган футболчини чақирди

Асосий ҳимоячилари -  Виржил ван  Дейк ва Жо Гомесдан узоқ муддатга айрилган “Ливерпуль” қишда ҳимоячи сотиб олишга қарор қилди.

Юрген Клопп “Реал” асосий таркибига кира олмаётган Эдер Милитаога имконият беришни истамоқда. Шу боис, ливерпулликлар 22 ёшли бразилиялик ҳимоячини январь ойида тўлиқ сотиб олишни мўлжалламоқда.

“Қироллик клуби”ҳам асосий таркибга кира олмаётган ўйинчидан қутилишга қарши эмас. Мадридликлар бразилиялик ҳимоячи учун камида 40 миллион евро талаб қилиши айтилмоқда.

Жорий мавсумда Зинедин Зидан Милитаони иккита учрашувда майдонга туширган бўлса-да, унинг ҳаракатларидан қониқмади.

Шунингдек, “Ливерпуль” Дайот Упамекано (“ Лейпциг”), Бен Уайт (“Брайтон”), Глейсон Бремер (“Торино”), Озан Кабак (“Шальке”) синшари кучли ҳимоячиларни ҳам кузатиб бормоқда.

“Реал” икки юлдузни кўзлади

“Реал” футболчиси қамоқдан қандай қутилиб қолди?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!