“Ливерпуль” зўр тўпурарни ортга қайтаради

“Атлетико”дан кетган 35 ёшли ҳужумчи Луис Суарес фаолиятини ўзини тарбиялаган “Насьональ” жамоасида давом эттираётган эди.

Тажрибали тўпурар Уругвай чемпионатида саккизта учрашувда тўртта гол ва учта ассист муаллифи бўлди. Лекин октябрь ойида Уругвай чемппионати якунланади.

Уругвайда мавсум ёпилиши билан Луис Суарес клубни тарк этиади. Чунки аввал бошдан келишувимиз шундай   бўлган. У бу ерга келиш учун анча ҳаракат қилди. Фанатларни ҳайратга солмаслик учун Луиснинг кетишини олдиндан айтиб қўяпман, - деди “Насьональ” раҳбари Хосе Фуэнтес.

Бу вазиятдан “Ливерпуль” фойдаланиб қолиши мумкин. Мухлислар клуб раҳбариятидан Луис Суаресни қайтаришни талаб қилмоқда. Уругвайлик ҳужумчи “қизиллар” сафида 133 та учрашувда рақиблар дарвозасини 82 маротаба ишғол қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!